Франция терма жамоаси футболчисига ҳукм ўқилди

  • 1 июнь, 2022, 16:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суд “Вест Хэм” клуби ҳимоячиси Курт Зумани мушукга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги учун унга нисбатан ҳукм ўқиди.

Tecno

Унга кўра, 27 ёшли франциялик футболчи 180 соатлик жамоат ишларига ҳукм қилинди. Шунингдек, унга беш йил давомида уйда мушук боқиш тақиқланди. Зуманинг ўзи ҳам суд жараёнида мушукни калтаклаганини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил февраль ойида ижтимоий тармоқларда унинг уйида мушукни уриб, тепгани акс этган видеолар пайдо бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!