Франция терма жамоаси ўйинчиси Ямалнинг ЖЧ-2026 ярим финали олдидан айтган сўзларига жавоб берди
Франция терма жамоаси ҳимоячиси Ибраима Конате Испания терма жамоаси вингери Ламина Ямалнинг сўзларига муносабат билдирди.
«Франция Испаниядан қўрқадими? Йўқ. Ростини айтсам, учрашув ҳақида ким нима деяётганига эътибор қаратмаяпмиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаслигимиз керак. Бу мусобақани қандай камтарлик билан бошлаган бўлсак, шу руҳни сақлаб қолиш муҳим. Айни пайтда бундай тузоқларга тушмаслигимиз керак. У истаган гапини айтаверсин. Биз ўйинга энг яхши тарзда тайёрланамиз ва умид қиламанки, якунда натижа бизнинг фойдамизга бўлади», – дея таъкидлади Конате.
Эслатиб ўтамиз, Франция ва Испания жамоалари 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида ўзаро тўқнаш келади.

Фикрлар