Франция терма жамоаси собиқ футболчиси: Ҳақиқий юлдуз – Мбаппе, Неймар эмас

"Милан" ва "Марсель" клублари ҳамда Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Жан-Пьер Папен ПСЖнинг икки ҳужумчиси – Килиан Мбаппе ва Неймарга баҳо берди.

“Ҳақиқий юлдуз – Мбаппе, Неймар эмас. Килиан – бу юлдуз. “Барселона”нинг собиқ футболчиси ҳамиша ёрқин ўйин намойиш этавермайди. Мбаппе эса бошқача”, - дейди Папен.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе жорий мавсум Франция чемпионатида 30та гол урди ва мамлакат чемпионати тарихида бир мавсумда 30та гол урган энг ёш футболчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!