Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Саудия Арабистони чемпионатига йўл олди

Туркиянинг “Галатасарой” клуби форварди Бафетимби Гомис фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.

Турк клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Ал-Хилол» 33 ёшли франциялик футболчини 6 миллион евро эвазига харид қилган.

Маълумот учун, Гомис фаолияти давомида «Марсель», «Суонси», «Лион» ва «Сент-Этьен» каби машҳур жамоаларда тўп сурган. Франция терма жамоаси сафида эса 2008-2013 йилларда ҳаракат қилган ва 12та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!