Франция терма жамоаси етакчилар ярим финал олди машғулотини ўтказиб юборди
Франция терма жамоасининг марказий ҳимоячилари Вильям Салиба ва Упамекано жаҳон чемпионати–2026 ярим финали олдидан миллий жамоа билан умумий машғулотда иштирок этмади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ҳар икки футболчи алоҳида дастур асосида шуғулланди. Улар соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб эҳтиёт чораси сифатида жамоавий машғулотни ўтказиб юборган. Аввалроқ Салиба турнир давомида белидаги оғриқлар туфайли майдонга тушиш унга осон кечмаётганини айтган эди. Упамеканонинг нега умумий машғулотда қатнашмагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Жаҳон чемпионати–2026 ярим финалида Франция терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар