Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Кипр клуби билан шартнома имзолади
Франциялик ярим ҳимоячи Матьё Вальбуэна фаолиятини Кипр чемпионатида давом эттираддиган бўлди.
Франция терма жамоасининг 38 ёшли собиқ футболчиси “Аполлон” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди ва 2024 йилнинг 31 май кунига қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, Вальбуэна фаолияти давомида «Фенербахче», «Лион», «Динамо» Москва ҳамда «Марсель» клубларида ўйнаган. Унинг сўнгги иш жойи Грециянинг «Олимпиакос» клуби бўлган.
Фикрлар