Францияда Ҳусановни танлашди!
Абдуқодир Ҳусанов якунланган мавсумда Франция футболи тарихида ушбу мамлакат юқори дивизионида иштирок этган биринчи ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихда қолди.
Франция футболини ёритаётган нуфузли манбалар мавсумни таҳлил қилиб, йил давомида ўзини кўрсатган футболчилар хизматини эътироф этмоқда. Хусусан, le11hdf.fr сайти экспертлари “Ланс” футболчилари орасида тўққизта номинация бўйича ғолиблари номини эълон қилди.
Энг яхши ўйинчи: Нил Ал-Айнауи
“Нанси”нинг собиқ футболчиси “Ланс”га жуда катта фойда келтирди. Нил майдон марказидаги бўшлиқни тўла ёпа олди ва жамоа ўйинини ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатди.
Мавсумни бўш ўтказган ўйинчи: Адриен Томассон
“Старсбур”дан 2023 йилнинг бошида олиб келинган футболчига ҳужумларни ташкил этишда самарадорлик етишмади ва ички рақобатда мағлуб бўлди. Томассон бора-бора захирага михланиб қолди. Ишонч билдирилган ўйинларда қўпол хатога йўл қўйди.
Мавсум кашфиёти: Абдуқодир Ҳусанов
Ҳаммага нотаниш бўлган ўзбек футболчиси Францияда ном қозониш учун узоқ вақт сарфлагани йўқ. Абдуқодир ёш бўлишига қарамай, жуда яхши кўрсаткичларни қайд этди. Агар у асосий ва тажрибали ҳимоячилар – Жонатан Градит, Кевин Дансо ва Факундо Мединанинг ортидан қоладиган бўлса, бошқа клублар томонидан талаш бўлиши аниқ.
Бу муваффақиятлар янги мамлакат, бегона тил, ўзгача муҳит ва умуман бошқа даражадаги футболга дуч келган шароитда қўлга киритилгани келаси мавсум Ҳусановдан кўп нарса кутиш мумкинлигидан далолат бермоқда.
Ишончни оқламаган футболчи: Салис Абдул Самед
2022-2023 йилги мавсумнинг энг кучли ўйинчиси бўлган ганалик футболчи бу гал ўзининг соясига бўлди холос. Мавсумлар оралиғида талаб даражасида шуғуллана олмагани учун чемпионат давомида ҳам жисмоний, ҳам техник томондан заиф ўйнади. Ярим ҳимоя етакчиси ролини кўтара олмади.
Энг яхши ўсишга эришган футболчи: Элье Вахи
27 та учрашувда тўққизта гол урган Элье Вахи катта ўсишга эришди. Буни голлар статистикаси кўрсатиб турибди. Элье тўққизта голидан еттитасини мавсумнинг иккинчи қисмида киритди.
Энг яхши трансфер: Нил Ал-Айнауи
Ўтган ёз трансфер қилинган футболчилар орасида нархи ва сифати мутаносиблиги жиҳатидан Нил ўзини оқлади.
“Нанси”дан 600 минг еврога харид қилинган марокашлик футболчи жамоа етакчиси бўла олди.
Энг ёмон трансфер: Стейн Спирингс
Нидерландиялик футболчи “Ланс” мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти сабрини тугатиши учун икки ой керак бўлди холос. Тўртта ўйинда майдонга тушган ярим ҳимоячининг ижара шартномаси бекор қилиниб, “Тулуза”га қайтариб юборилди.
Энг зўр учрашув: “Ланс” – “Арсенал”
Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Ланс” футболчилари Англиянинг қудратли клуби “Арсенал”ни енгиб, мухлисларини хушнуд этди.
Энг ёмон учрашув: “Фрайбург” – “Ланс”
Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқолмаган “Ланс” халқаро майдондаги иштирокини Европа лигасининг ўтиш учрашувида давом эттирди. Ўз майдонида “Фрайбург” билан голсиз дуранг ўйнаган “Ланс” жавоб ўйинида 2:0 ҳисобида олдинда бориб, охирида учта гол ўтказиб юборди.
Шомуродов хайрлашди!
Хорижлик футболчилар Файзуллаевга қандай баҳо берди?
Машҳур мураббий ўзбек футболини Қозоғистонникидан устун қўйди
Файзуллаев: Нималар деяпмиз, ҳеч қачон спиртли ичимлик ичмаганман!
Бу мағлубият Файзуллаев учун аламли бўлди
Файзуллаев кутилмаган "синов"ни қандай енгиб ўтди?
Фикрлар