Франциялик футболчилар Ла Лигани "ёндирди"

"Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди.

У 32 та учрашувда майдонга тушиб, 27 гол (7 таси пенальтидан) уришга эришди. Иккинчи ўринда 17 та гол унинг бразилиялик жамоадоши Винисиус Жуниор эгаллади. “Сельта” ҳужумчиси Иаго Аспас ва “Эспаньол” ҳужумчиси Рауль де Томас ҳисобида  ҳам17 та гол бор.

Чемпионатнинг энг яхши ассистенти “Барселона”нинг франциялик ҳужумчиси Усмон Дембеле бўлди. У жорий мавсум 13 та голли узатмани амалга оширди. Бу борада Бензема иккинчи бўлди. Унинг ҳисобида 12 та ассист бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!