Франциялик ҳужумчи "Ювентус"га ўтишга розилик билдирди
Рандаль Коло-Муани "Ювентус"га ўтишга розилик билдирди. Бу ҳақда "Tuttosport" нашри хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Италия жамоаси форвардга катта қизиқиш билдирган. Француз аллақачон Турин клубига ўтишга розилик берди. 26 ёшли футболчи Дусан Влахович билан рақобатлаша олишига ишонмоқда.
"Ювентус" Коло-Муанини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. ПСЖ эса ҳужумчига иш ҳақи доирасида 12 миллион еврони тўлаши кутилмоқда.
Маълумот учун, футболчи Лига 1нинг жорий мавсумида 10 та ўйинида майдонга тушиб 2 та гол урди.
Фикрлар