Франциялик юлдузга президентлик сайловида овоз берилди

"Реал" Мадрид ҳужумчиси Карим Бенземага президентлик сайловларида овоз беришди.

Рубе коммунасидан бир нафар сайловчи 34 ёшли форвардга овоз берди. Карим президентликка номзод сифатида рўйхатга олинмаганлиги сабабли мазкур овоз ҳисобга олинмади. 

Қайд этиш лозим, 10 апрель куни Францияда президентлик сайловларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унга кўра, Эммануэль Макрон ҳамда Марин Ле Пен иккинчи босқичга йўл олди. 

Эслатиб ўтамиз, Бензема жорий мавсум барча турнирлар доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 37 та гол уришга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!