Франциянинг финалдаги мағлубиятига айбдор топилди
Франция терма жамоаси Килиан Мбаппенинг учта голига қарамай, финалда Аргетинага пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
Францияликлар мағлубиятига ички муҳитни бузган Бенжамин Павар айбдор экани айтилмоқда.
“Бавария”дан чақиртирилган ҳимоячи жаҳон чемпионатининг илк учрашувида Австралияга қарши майдонга тушганди. Унинг ўйни бош мураббий Дидье Дешамга маъул келмади ва шу боис 26 ёшли ўйинчи бошқа бирор учрашувда кўрингани йўқ.
Шунга қармай, Павар беллашувлар вақтида захира ўриндиғида ўтириб, жамоадошларига танбеғ бера бошлади. Айниқса, Аргентинага қарши баҳсда бу ҳолат жуда кучайиб кетди.
Дидье Дешам Павар футболчиларга ортиқча босим ўтказмаслиги учун у билан қаттиқроқ гаплашишига тўғри келди.
Таниқли журналист Ромэйн Молинанинг таъкидлашича, Паварнинг ички муҳитни бузгани амалда жаҳон чемпионати финалидаги мағлубиятга асос бўлган экан.
Фикрлар