Франциянинг мундиалга бормаган юлдузи жамоага омад тилади
Франция терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига келмаган футболчиси Поль Погба бугун Аргентинага қарши бўлиб ўтадиган финал баҳсида жамоасига омад тилади.
"Сизлар иккинчи марта Жаҳон чемпионати финалидасиз. Финаллар ўйналмайди, унда ғалаба қозонилади ва буни сиз жуда яхши биласиз. Барча эзгу тилакларимни тилаб қоламан", - деди "Ювентус" ярим ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли француз жароҳати сабаб бу мусобақани ўтказиб юборди.
Аргентинага қарши финал бугун Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади. Баҳс "Лусаил Айконик" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар