Франциянинг ўртамиёна клуби

Мавсумни "Ницца" таркибида ижарада ўтказаётган "Барселона" ҳимоячиси Муса Ваге яна каталонияликлар сафига қайтади. Бу ҳақда француз клуби ўз расмий сайтида маълум қилди.

Айтиш лозимки, 21 ёшли сенегаллик футболчи “Ницца” сафига жорий қишки трансферлар даврида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида 5 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Афсуски, “Ницца” Ваге билан ижара шартномасини узайтирмасликка қарор қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)