Фрэнк Лэмпард: VARдан сўнг Ло Чельсо четлатилиши керак эди

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Тоттенхэм" га қарши АПЛ 27-тури доирасида  бўлиб ўтган баҳсда "шпорлар" ярим ҳимочиси Ло Чельсо томонидан Сезар Аспиликуэтага нисбатан ишлатилган қўполлик ва VAR чиқарган қарорга ўз муносабатини билдириб ўтди.

"VAR вазиятни тўла очиб бера олмади. Барча Ло Чельсонинг ишлатган қўполлигини гувоҳи бўлди. Вазият қизил карточкага лойиқ эди. Хакамлар ишига баҳо бермоқчи эмасман, бироқ VAR уни(Ло Чельсони) четлатиши керак эди", - дейди Лэмпард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!