Фрэнсис Нганну: "Феррейрани 2-раунддаёқ нокаут қиламан"

  • 17 октябрь, 15:23
  • 0
  • MMA

 

Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну PFL чемпиони Ренан Феррейрага қарши жанг ҳақида гапирди.

"Ренанда грэплинг бўйича қора белбоғ бор. Тўғри, менда бундай камар йўқ, бироқ яхши кураш туша оламан. Агар жанг тўлиқ давом этса, Феррейра очколар бўйича ғалаба қилиши мумкин, аммо мен баҳсни  2-раундда рақибимни нокаут қилган ҳолда якунлашни ҳохлайман", - деди Нганну Ариэль Хельванига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Фрэнсис ва Ренан ўртасидаги тўқнашув 19 октябрь куни Ар-Риёдда "PFL Super Fights" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!