Фрэнсис Нганну: "Кейинги жангим..."
Камерунлик PFL жангчиси Фрэнсис Нганну навбатдаги жанги ҳақида гапириб ўтди.
"Кейинги жангим ММА ёки боксда бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот айта олмайман. Келинг, яхшиси PFL нинг таклифини кутамиз", - деди спортчи "The Ariel Helwani" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Ар-Риёдда ўтказилган PFL турнирида Фрэнсис Нганну 1-раундда Ренан Феррейрани нокаутга учратди.
Фикрлар