"Фулхэм" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Англия премьер-лигаси 28-турида "Фулхэм" "Манчестер Сити" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Андре-Франк Замбонинг ҳужум чизиғига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Харрисон Рид тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди ва рақиб футболчисига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 86'

    Энтони Робинсоннинг юришини ҳимоячи тўхтатиб қолди.

  • 84'

    Фулхэм бурчакдан тўпни ўйинга киритди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 84'

    Жошуа Онома жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, Альфонс Ареола тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 83'

    Зарбалар бўйича статистика: 1:8.

  • 82'

    Серхио Агуэро дриблинг уюштирди, бироқ ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишди.

  • 82'

    Фернандиньонинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 80'

    Иван Кавалейру ўрнига Энтони Робинсон ўйинни давом эттиради.

  • 79'

    Родри рақибига қўполлик ишлатди, жарима тўпи белгиланди.

  • 78'

    Фулхэм футболчилари рқабини тўпсиз ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда.

  • 76'

    Родри рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилгшанини қайд этди.

  • 75'

    Рубен Диаш ўйинни тарк этди, Эрик Гарсия майдонга тушди.

  • 74'

    Фулхэм тўпни ўзида ушлаб туриб, рақибни хато қилишини кутмоқда.

  • 73'

    Марио Лемина ўрнини Жошуа Ономага бўшатиб берди.

  • 71'

    Кенни Тете тўпни ҳужумчига ошириб берди, ҳимоячи пасни узоқлаштирди.

  • 68'

    Андре-Франк Замбо рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 67'

    Бернарду Силва майдонни тарк этди, Фернандиньо ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Иван Кавалейрунинг ҳужум чизиғига узатмаси майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 63'

    Рубен Лофтус-Чик ўрнини Александар Митрович эгаллади.

  • 62'

    Рубен Лофтус-Чик тўпни жарима майдонига узатди, бироқ пасга ҳеч ким етиб кела олмади.

  • 61'

    ГОООЛ! Серхио Агуэро пенальтини аниқ амалга оширди, ҳужумчи дарвозабонни доғда қолдирди.

  • 60'

    Абдул-Насир Адарабиойо жарима майдони ичида рақибини йиқитиди, ҳакам Фулхэм дарвозасига 11 метрли жарима тўпи белгилади.

  • 59'

    Бенжамин Менди тўпни бурчакдан ошириб берди, ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 57'

    ГОООЛ! Габриэл Жезус ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг яқин масофадан дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

  • 56'

    Родрининг ҳужум чизиғига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 53'

    Родри ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозага кучли зарба берди, Альфонс Арелоа тўпни қайтаришда хато қилмади.

  • 52'

    Адемола Лукман бурчакдан тўпни узатиб берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 52'

    Харрисон Риднинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 51'

    Родри рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 50'

    Ферран Торреснинг ҳужум чизиғига узатмасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 47'

    ГОООЛ! Жон Стоунз жарима майдонига узатилган пасдан кейин боши билан дарвозага зарба берди ва ҳисобни очди.

  • 46'

    Фулхэм футболчисининг қўлига тўп тегди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Тўхталишлари учун 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Серхио Агуэро дарвозага зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 44'

    Иван Кавалейру жарима майдонига пас берди, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 43'

    Иван Кавалейрунинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 42'

    Кенни Тете қўлай вазиятга чиқиб дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Фулхэм бурчак тўпи тепади.

  • 41'

    Тўпни эгаллаб туринг бўйича статистика: 41:59.

  • 39'

    Жон Стоунзнинг жарима майдонига узатмасига ҳимоячилар блок қўйишди.

  • 38'

    Ферран Торреснинг дриблинггини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 36'

    Бернарду Силва дарвозанинг пастги қисмига кучли зарба берди, дарвозабон сейв ишлатиб тўпни ушлаб олди.

  • 35'

    Бенжамин Менди тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи аниқ ўйнаб тўпни узоқлаштирди.

  • 33'

    Йоаким Андерсен рақибидан тўпни олиб қўйишда қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 31'

    Андре-Франк Замбонинг рақиб майдонига узатмаси хавфли чиқмади, ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 30'

    Иван Кавалейру бурчакдан оширган пасни ҳимоячилардан бири узоқлаштирди.

  • 29'

    Адемола Лукман ҳужумчиларга тўпни узатиб берди, ҳимоячи аниқ ўйнаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 28'

    Бернарду Силва жарима майдонига тўпни узатиб берди, Альфонс Ареола тўпни ушлаб олди.

  • 26'

    Бенжамин Менди бурчакдан тўпни ошириб берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 25'

    Бенжамин Менди тўпни рақиб майдонига узатиб берди, ҳимоячи пасни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Манчестер Сити бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 24'

    Жон Стоунз ҳимоячиларни ортда қолдирмоқчи бўлди, бироқ унинг паси ноаниқ чиқди. Фулхэм тўпни эркин зарба билан ўйинга киритади.

  • 22'

    Лайнсменнинг байроғини кўтарилди, Ферран Торрес офсайдда.

  • 20'

    Жоау Канселу жарима майдонига узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 18'

    Ферран Торрес бир неча метрдан дарвозани ишғол қила олмади, дарвозабон кучсиз зарбани қайтарди.

  • 17'

    Серхио Агуэронинг жарима майдонига юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 14'

    Харрисон Рид рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 11'

     Габриэл Жезус жарима майдонига тўпни узатиб берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни қайтарди.

  • 9'

    Габриэл Жезус ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 8'

    Андре-Франк Замбо тўпни жамоадошига узатиб берди, ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштирди.

  • 5'

    Фулхэм бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 4'

    Адемола Лукман дарвозага кучли зарба берди, бироқ ҳимоячи тўпга блок қўйди.

  • 2'

    Фулхэм ҳужумни давом эттирмоқда, бироқ ҳимоячилар жарима майдонига узатилган пасни узоқлаштирмоқда.

  • 1'

    Андре-Франк Замбонинг рақиб майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!