“Фулхэм” иқтидорли ҳимоячисини сотишга тайёр
АПЛни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган “Фулхэм” жамоаси мавсум якунига етганидан сўнг ҳимоячиси Райан Сессеньонни сотиб юбормоқчи.
Evening Standard нашри хабар беришича, “Фулхэм” раҳбарияти Сессеньонни сотиб юбориш орқали клуб бюджетини яхшилаб олмоқчи. Шунингдек, 18 ёшли ҳимоячи ҳам лондонликлар билан чемпионшипда тўп суришни истамаяпти. Унга АПЛнинг қатор клубларидан қизиқиш бўлмоқда.
Маълумот учун Сессеньон жорий мавсумда АПЛда 30та учрашувда майдонга тушди ва 2та гол урган ҳамда 6та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар