"Фулхем" ўз сафини норвегиялик футболчи билан тўлдирди
"Фулхем" Норвегия миллий терма жамоаси ва "Бёрнли" футболчиси Сандер Берге билан шартнома имзолади. "Бёрнли" ярим ҳимоячи учун 20 миллион фунт стерлинг олади. Яна 5 миллион трансфер нархига бонус сифатида қўшилиши мумкин. Мазкур ҳабарни таниқли инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади.
Аввалроқ, 26 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Айтиш жоиз, футболчи ўтган мавсум АПЛда 37 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар