Фурқатбек Ёқубов нигоҳлар тўқнашувида ёхуд у эртага “UAE Warriors 42” турнирида жанг қилади! (Видео)

  • 19 май, 2023, 13:39
  • 0
  • MMA

20 май куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors 42” турнири ташкил этилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг кечасида ўзбекистонлик Фурқат Ёқубов ҳам навбатдаги жангини ўтказади.

Юртдошимизга филиппинлик Жунифер Киммаёнг рақиблик қилади. Ёқубов узоқ вақтдан буён Дубай шаҳрида Ҳусан Мажлимов қўл остида машғулотлар олиб бормоқда. Жанг ўта енгил (61,2 кг) вазн тоифасида бўлиб ўтади. Бугун ушбу жанг олдидан вазн ўлчаш ва Face to face маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Юртдошимизнинг рекорди 5-4 бўлса, Киммаёнгнинг рекорди 5-2 кўриниш олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!