“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бу йил онлайн тарзда бўлиб ўтади

Танлов асосида саралаб олинган ёш футболчи ва журналистларимиз 2017 йилда Санкт-Петербургда, 2018-йилда Москвада ва 2019-йилда Мадридда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Ташкилотчилар дунё бўйича юзага келган пандемия билан боғлиқ вазиятга қарамай, лойиҳани тўхтатишмади ва уни онлайн-тизимда ўтказиб, 9 та асосий тамойилни тарғиб қилишга қарор қилишди.

Шу сабабли, дунё бўйлаб 211 мамлакат иштирок этадиган ОAЖ “Газпром”нинг “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси “Football for Friendship World” ўйинини тақдим этди. Биринчи бор масофавий тарзда иштирокчилар халқаро терма жамоалар ҳосил қилган ҳолда, “Футбол дўстлик учун” қоидалари бўйича ўйинларда қатнашади. Футбол симулятори кўринишидаги ўйинда ҳам лойиҳанинг асосий қадриятлари бўлмиш дўстлик, тинчлик ва тенглик тарғиб қилинади. DataArt томонидан ишлаб чиқилган ўйин “MC Windows”, “Apple MacOS”, “Android”, “IOS” платформаларидан жой олган.

ОAЖ “Газпром” томонидан 2013 йилдан бери ташкил этилаётган лойиҳада 7 мавсум ичида 6 минг нафар иштирокчи қатнашди ва 5 миллионга яқин қўллаб-қувватловчилар пайдо бўлди.
Дастурда 12 ёшгача бўлган ёш футболчи ҳамда журналист ўғил-қизлар, шу жумладан, алоҳида эътиборга мухтож ёшлар, ўз юрти ва миллати шарафини ҳимоя қилиб, футбол инсонлар ўртасида миллат, жисмоний имкониятлар ва бошқа кўрсаткичларга қарамай, барчани бирлаштира олишини намойиш этмоқда. Ёш журналистлар эса дастурни халқаро матбуот марказида ёритган ҳолда, “Футбол дўстлик учун” шиорлари бўлмиш дўстлик, тенглик, адолат, соғлик, тинчлик, садоқат, ғалаба, урф-одатлар ва фахрни кенг тарғиб қилишда иштирок этишади.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасини УЕФA ва ФИФA, дунёнинг етакчи клублари, халқаро хайрия фондлари, машҳур спортчилар, сиёсатчилар ҳамда санъат вакиллари қўллаб-қувватлайди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, 2020-йилда “Футбол дўстлик учун” махсус рақамли платформада онлайн тизимда ўтказилиб, турли ёшдаги 10 минг иштирокчини бирлаштиради. Энди “Футбол дўстлик учун” ўйини орқали хоҳловчилар машғулот ўтказиши, дунё бўйлаб халқаро терма жамоалар ташкил этиб, севимли ўйинида иштирок этиши мумкин бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)