Футбол тарихидаги энг йирик ҳисоб қайсилигини биласизми?
Футбол тарихидаги энг ғалати ўйинлардан бири 2002 йилнинг 31 октябрида Мадагаскар чемпионати доирасида “Адема” ҳамда “Стад Олимпик л'Эмирн” жамоалари иштирокида содир бўлган.
Ўша баҳсда “Стад Олимпик л'Эмирн” жамоаси аъзолари ҳакамларнинг адолатсиз қарорларига норозилик сифатида ўз дарвозаларига нақд 149 та автогол урган. Кейинчалик бу футбол тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилган ўйин сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Фикрлар