Футбол тахтининг янги вориси пайдо бўлди

 

Бугунги кунда дунёдаги энг зўр футболчи ким экани ҳақида гапирганда кўпчилик “Барселона” етакчиси Лионель Месси ва “Реал” тўпурари Криштиану Роналду номини тилга олади. Бироқ кейинги пайтда бу футболчиларнинг юлдузли онлари секин аста хиралиш бораётгани таъкидланмоқда. Бунинг асносида жаҳон футболининг янги юлдузи тобора ёрқин нур таратаётир.

Янги юлдуз кимлигини “Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоаси сабиқ футболчиси Рио Фердинанд айтди.

- Неймар жаҳон футболи тахтининг ҳақиқий вориси, - деди Рио Фердинанд. – Унинг ПСЖ дарвозасига урган голини иккита дарвозабон бирга турганида ҳам қайтара олмасди. Неймар энг зўр футболчи номига муносиб.

Неймар “Барселона”ни Европа чемпионлар лигасида ПСЖни 6:1 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга чиқишига жуда катта ҳисса қўшди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!