Футбол юлдузлари шифокорларни олқишлашди (видео)

Бразилиялик машҳур собиқ футболчи Роберто Карлос ўзининг "Instagram"даги расмий саҳифаси орқали жаҳон футболи юлдузлари иштирокидаги видеолавҳани эълон қилди.

Кафу, Кака, Серхио Рамос, Роналдо, Дэвид Бекхэм, Жерар Пике, Бастиан Швайнштайгер, Зинедин Зидан, Жоржио Кьеллини, Харри Кейн ва бошқа кўплаб футболчилар коронавирус пандемияси вақтида шифокорларни олқишлашди.

"Барча қаҳрамон тиббиёт ходимлари ва ишлаётган барча мутахассисларга чексиз олқишларимиз", - дея изоҳ  қолдирган Карлос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!