Футболчи деган шунақа ҳам омадсиз бўладими?

“Арсенал” катта умидлар билан “Реал Сосьедад”дан ярим ҳимоячи Микель Меринони трансфер қилган эди. Испан футболчининг “канонирлар” сафига ўтган 27 август куни эълон қилинди.

Орадан уч кун ўтиб, 28 ёшли футболчи машғулотлардан бирида елкасидан жароҳат олиб, сафдан чиқди.

Бу жуда асинарли. Меринонинг елкаси шикастланди ва у бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Микель газонга йиқилди, Габи эса, унинг устига тушди. Елкаси синганга ўхшайди, - деди “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета.

Лондонликлар тажрибали ўйинчи учун испан клубига 32+5 миллион фунт миқдорида харажат қилгани ҳақида маълумотлар бор.

Мерино “Реал Сосьедад” клубида 2018-2024 йиллар давомида тўп тепган. Бу клуб учун жами 242 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 27 та гол ва 30 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!