Футболчи ҳам шунчалар омадсиз бўладими?

Каталонияда “Барселона”га қарши ўтказилган учрашувда “Атлетико” ҳужумчиси Диего Костадан омад тамоман юз ўгирди.

Учрашув қаҳрамонига айланиши мумкин бўлган футболчи ўйиннинг 12-дақиқасида ўз дарвозасига чиройли гол уриб қўйди. Бу Костанинг юқори дивизионлардаги 283 та учрашувидаги илк автоголи сифатида тарихга михланди.

Орадан бир неча дақиқа ўтиб, унда ўзини оқлаш учун зўр имконият пайдо бўлди. Бироқ, Диего Коста 11-метрлик жарима зарбасини ҳам аниқ бажара олмади.

Ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан тугади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!