Футболчи “Реал”ни шантаж қиляпти
El Nacional нашрининг хабар беришича, Винисиус Жуниор ва “Реал” ўртасидаги янги шартнома бўйича музокара ббоши берк кўчага кириб қолди.
ПСЖ 22 ёшли барзилиялик футболчини 2024 йили эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни ва маошини сезиларли даражада оширишни маълум қилганидан кейин Винисиус мадридликларга шартларини ўзгартирди.
Унга кўра, Винисиус “Қироллик клуби”дан ПСЖ ваъда қилган миқдорда маош берилишини сўраяптию Клуб бунга кўнмаса, ўйинчи янги битим тузмайди ва 2024 йилнинг ёзида текинга ПСЖга ўтиб кетади.
Винисиус 2018 йили Мадридга 45 миллион евро эвазига “Фламенго” клубидан олиб келинган.
Фикрлар