Футболчилар болбойни фожеадан қутқариб қолди (фото)

Англия Премьер-лигасининг иккинчи туридан ўрин олган “Кристал Пэлас” ва “Вест Хэм” ўртасидаги учрашувда нохуш ҳолат кузатилди.

Ушбу баҳсда меҳмонлар Томаш Соучек ва Жаррорд Боуэн томонидан киритилган голлар сабабли 2:0 ҳисобида зафа қучди. 72-дақиқада киритилган иккинчи тўпдан кейин “Вест Хэм” мухлислари тўсиқни бузиб, майдонга югуриб тушди.

Тўсиқ тўп олиб берувчи бола – болбойнинг устига ағдарилди. “Вест Хэм”нинг бир неча ўйинчилари вазиятни тўғри баҳолаб, тўсиқни кўтарган ҳолда қўрқиб кетган болани унинг остидан чиқариб олди.

Мухлисларнинг тартибсизлиги ва голни нишонлашда ҳаддан ошиб кетгани бир болакай учун фожеа билан якунланишига бир баҳя қолди. Яхшики, футболчилар ўз вақтида фаоллик кўрсатиб, бу ҳолатнинг олдини олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!