Футболчилар бош мураббийга бош кўтарди

“Бавария” футболчилари орасида жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманга нисбатан норозилик кўпайиб бормоқда, деб хабар тарқатди Sport Bild нашри.

Маълумотларга қараганда, ўйинчилар учта масалада мураббийдан норози.

Биринчидан, Нагельсман омадсиз ўтаётган ўйинларда энг тўғри бўлган мураббийлик ечимини топа олмаяпти.

Иккинчидан, ўйин давомида таркиб ротацияси ва захиралар бўйича жуда кўп савол туғилмоқда. Масалан, германиялик мутахассис Чемпионлар лигасида “Интер”га қарши учрашув олдидан жамоа етакчиларидан Жамол Мусиалага бошланғич таркибдан жой ваъда қилиб, 19 ёшли ҳужумкор футболчини захирада олиб қолди.

Учинчидан, ўйинчиларга ёш мураббийнинг ўзини тутиши ёқмаяпти. Бош мураббий ўйин вақтида футболчиларга жуда кўп танбеҳ бермоқда.

“Бавария” Нагельсман қўл остида Бундеслигада тўққизта учрашувдан тўрттасида ғалаба қозонди холос. Бу жамоанинг сўнгги 12 йилдаги энг ёмон натидаси сифатида қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!