Футболчилар “Манчестер Юнайтед”га шарт қўя бошлади

“Манчестер Юнайтед”нинг марказий ҳимоячиси Эрик Бейи яқинда амалдаги келишувини уч йилга узайтирганига қарамай, ёзда клубни тарк этишга тайёр эканини билдирди.

- Рақобат ўйинчининг ўсишига хизмат қилади. Мен агар мунтазам ўйин амалиёти кафолатланса, клубда қолишим мумкин. Мен бир марта бошланғич таркибда майдонга тушиб, кейинги бешта учрашувда захира ўриндиғида ўтиришни истамайман.

Йўқса, бошқа ечим қидиришимга тўғри келади. Мен клуб билан битимни узайтирганимга қарамай, вазият ўзармаса бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқишга ва ҳамкорликка тайёрман, - деди 27 ёшли футболчи.

Эрик Бейи якунланган мавсумда Англия чемпионатида атиги 12 та учрашувда қатнашди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!