Футболчилар Мбаппени эмас, Маркиньосни танлади
Луис Энрике “Пари Сен-Жермен”ни қабул қилиб олганидан кейин жамоада қатор ўзгаришлар рўй берди.
Хусусан, янги мавсумда жамоага қайси футболчи сардорлик қилиши масаласи ҳам кўтарилди. Бу ҳолатга испаниялик мутахассис очиқ ёндошди.
- Мен жамоа учун сардор танламайман. Буни ўйинчиларнинг ўзи ҳал қилади. Улар шу ҳафта учрашиб, келишиб олишди. Мен танланган номзод менинг эмас, жамоадагиларнинг сардори бўлиши керак, деб ҳисоблайман, - деди Луис Энрике.
Маълумотларга қараганда, ПСЖ аъзоларининг аксарияти жамоанинг асосий юлдузи Килиан Мбаппени эмас, балки Маркиньосни ўзларига етакчи сифатида кўришни истаб, бразилиялик футболчига овоз берган.
Фикрлар