Футболчилардан воз кечишга мажбурмиз!

“Челси” ёзда бир неча футболчиларни сотиб юборишига тўғри келади. Охирги бир йилда “аристократлар” 600 миллион еврога янги ўйинчиларни сотиб олганди. Лекин бу тактика иш бермади.

Юлдуз футболчиларни бир жамоага бириктириб ўйнатадиган мураббий топилмади. Клуб раҳбарияти жамоани Маурисио Почеттинога топширди. Аргентиналик мутахассис жанговар таркиб шакллантириши керак.

Лекин бунинг учун клуб бир неча ўйинчини сотиб юборишига тўғри келади. Журналист Том Роддининг таъкидлашича, лондонликлар молиявий фэйр-плейни бузмаслик учун истамаса ҳам ўйинчиларидан воз кечишга мажбур.

Мутахассислар Маурисио Почеттино таркибни тозаламай туриб, ўзи кўзлаган янги ижрочиларни “Челси”га олиб келолмайди. Демак, ёзда “Челси” трансфер бозоридаги асосий иштирокчилардан бирига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!