Футболчининг шикояти бош мураббийни истеъфога чиқарди
Ямайкалик 22 ёшли ҳужумчи Жавон Ист ўз жамоасининг “Депортиво Саприсса” устози Жастин Кампос устидан шикоят қилишга қарор қилди. У мураббийни ирқчиликда айблади ва Коста-Рикадаги профессионал футболчилар ассоциацияси Асожупрога тегишли мурожаат ёзди.
Жазо ҳам тез келди - Кампос ишдан бўшатилди. Tigo Sports Costa Rica хабарига кўра, у Истни "қора бадбашара" деб атаган. Бу ҳақда футболчининг ўзи айтган. Клуб раҳбарияти ички тергов бошлади, аммо Кампоснинг оқланиши даргумон - аксинча, спорт директори Анхель Каталина ҳам воқеани бостиришга урингани учун жазоланиши мумкин.
Фикрлар