"Futures Cup" турнири. Илк кунда 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

  • 08.03.2026 09:10
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 8-15 март кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳри ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилади. Сенегал давлатида бўлиб ўтадиган "Ёшлар олимпиадаси" сига йўлланма берувчи мусобақалардан бирида  77 та давлатдан  454 нафар боксчи иштирок этиши режалаштирилган. Улардан 274 нафари эркаклар, 180 нафар аёллардан иборат.

Ушбу турнирда икки терма жамоамиз ҳам иштирок этади.

Илк кунги дастурдан 4 нафар йигит-қизларимизнинг баҳслари ўрин олган.

-54 кг: Сабрина Чакоманова - Ванг Яоруню (Хитой).

-50 кг: Абдуғани Ёрқинжонов - Киракосян Тигран (Арманистон).

-60 кг: Бобомурод Боймирзаев - Ордонез Жефет (Гонконг).

-70 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев - Коллиер Ноа (Янги Зеландия).

Баҳслар Тошкент вақти билан, биринчи дастур 09:00 да иккинчи дастур 15:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!