
Футзал, ОЧ-2018. Ўзбекистон чорак финалда ким билан ўйнайди?
Хабарингиз бор айни кунларда Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса Жанубий Корея (13:2) ва Тожикистон (4:2) термаларини мағлубиятга учратган ҳолда муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал этди.
3-турда Японияга қарши кечадиган учрашув эса гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.
Регламентга кўра, ушбу гуруҳдан чиққанлар плей-оффда А гуруҳи вакилларига қарши баҳс юритади.
Ҳозирча А гуруҳида вазият бироз “чигал” бўлиб турибди. Боиси, бирваракайига жамоа: Хитой Тайпейи, Малайзия ва Вьетнам термалари гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб бормоқда.
Фикрлар