Асосий мазмунга ўтиш

Футзал, Осиё кубоги. Катта сенсация ёхуд қўшниларимиз амалдаги чемпион Японияни гуруҳда қолдириб кетди! (Фото)

Изоҳлар: 7

Қўшниларимиз эса кейинги босқичда!

Футзал бўйича Таиландда ўтаётган Осиё кубоги гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Бугун кун доирасида иккита учрашув якунига етди. 

Унда амалдаги чемпион Япония Тожикистон билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шунингдек, Қирғиз Республикаси - Жанубий Корея учрашувида ҳам муроса кўчаси танланди - 5:5.

Шу тариқа, Япония терма жамоаси 4 очко билан гуруҳда қолиб кетди. 5 очкоси бор қўшниларимиз Тожикистон ва Қирғиз Республикаси эса кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. 

Қуйида якунига етган баҳслардаги натижалар ва 3-турдан кейин "C" гуруҳидаги ҳолат билан танишишингиз мумкин!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ