Футзал. АГМК рақибни тор-мор этди. "Локомотив" "Динамо"га қарши ўйинда очко йўқотди

Бугундан Ўзбекистон футзал Олий Лигаси 6-тур ўйинлари старт олди. Мазкур тур учрашувлари Жиззах ва Олмалиқда ўтказилмоқда. 

"Металлург" "Бунёдкор"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Максам-Чирчиқ" 2:6 ҳисобида "Ҳуахин-Жиззах"га имкониятни бой берди. Водий жамоалари ўртасида кечган баҳсда "Нефтчи" "Навбаҳор"дан устун келди, 4:2.

Шунингдек, "Динамо" "Локомотив" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. АГМК "Строитель-Зарафшон" жамоасига жавобсиз 11та гол урди. "Пахтакор" эса "Насаф"дан 5:3 ҳисобида мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!