Футзал бўйича жаҳон чемпионати: Ўзбекистоннинг Россияга қарши қайси рангдаги либосда ўйнаши маълум

CHERY AUTO

Бугун Литвадаги футзал бўйича жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади. 

Tecno

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-турда гуруҳ пешқадами Россияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да ўтказилади. Беллашув "Спорт" канали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси россиялик футзалчиларга қарши баҳсда тўлиқ оқ рангда майдонга тушади, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 1-турда Гватемалага 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Россия термаси эса Миср устидан йирик 9:0 ҳисобида зафар қучган.

Comments

You must be logged in to commet!