Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимига "Дизайн" гуруҳи ва Ёрқинхўжа Умаров келади

1 апрель куни футзал бўйича мамлакат чемпионати 1-тур ўйинлари бошланади. Пойтахтимизда жойлашган "Ўзбекистон" спорт мажмуасида чемпионатнинг очилиш маросими ўтказилади. Маросим 15:30да бошланади.

Очилиш маросимига "Дизайн" гуруҳи ва Ёрқинхўжа Умаров келади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

14:00. "Бунёдкор" - "Нефтчи"

15:30. Очилиш маросими

16:00. "Сўғдиёна" - "Насаф"

18:00. "Навбаҳор" - "Максам-Чирчиқ"

Барча баҳслар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!