Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияда ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади
Кузда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 29 август – 1 сентябрь кунлари Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилувчи “Чкалов Кубоги” мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида ҳам яна бир халқаро турнирда қатнашади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
4-8 сентябрь кунлари Индонезияда 4 та терма жамоа иштирокида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда ғолиблик учун Индонезия, Ироқ, Хитой Тайпейи ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари баҳс олиб боришади.
Мусобақа тавқими:
6 сентябрь
Ироқ – Ўзбекистон
7 сентябрь
Индонезия – Ўзбекистон
8 сентябрь
Ўзбекистон – Хитой Тайпейи
Фикрлар