Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни давом эттирмоқда
Ads

Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда.

Терма жамоамиз вакиллари кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида машғулотлар олиб бормоқда. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футзалчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинда 18 нафар футзалчини синаб кўрмоқда.

Йиғин 26 июль санасига қадар давом этади.