Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди
Ads

Эроннинг Табриз шаҳрида Осиё чемпионатига саралаш босқичида иштирок этган футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент шаҳрига етиб келди.

17 октябрь куни Табриз–Истанбул–Тошкент йўналиши бўйлаб йўлга чиққан Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги жамоа вакиллари бугун, 19 октябрь куни тунги 01:30 да пойтахтга учиб келди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳида 3 та ўйин ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ҳолда гуруҳда 1-ўринни эгаллади ва Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди.

Uzbekistan and Kyrgyz Republic book their spots in the 2018 AFC Futsal Championship

Осиё чемпионати финал босқичи йўлида Ўзбекистон терма жамоаси дастлаб Непални 14:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, кейин мос равишда Туркманистон (4:2) ва Қирғизистон (4:3) футзалчилари мағлубиятга учратилди.

Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи ўйинлари
Табриз шаҳри, Эрон

15 октябрь, 1-тур

Ўзбекистон – Непал 14:1
Қирғизистон – Туркманистон 5:3

16 октябрь, 2-тур

Непал – Қирғизистон 0:5
Туркманистон – Ўзбекистон 2:4

17 октябрь, 3-тур

Ўзбекистон – Қирғизистон 4:3
Туркманистон – Непал 9:3 

Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль куни Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Унда қитъанинг 16 мамлакат терма жамоаси иштирок этади.