Футзал бўйича Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғин бошлади

Бугун, 18 январь куни футзал бўйича Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси пойтахтимизда йиғинга киришди. Рустам Арипов бошчилигидаги терма жамоамиз илк машғулотини “Бунёдкор” академияси залида олиб борди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатди.

Таъкидлаб ўтамиз, 24-29 январь кунлари Тожикистонда 19 ёшгача бўлган футзалчи қизлар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоамиз мазкур мусобақада иштирок этади. 22 январь санасида терма жамоамиз Душанбега йўл олади.