Футзал. Бугун Ўзбекистон Испаниядан реванш олиш имкониятига эга
Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун пухта тайёргарлик олиб бормоқда.
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари нуфузли мусобақадан олдин Испания ва Португалияда халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказиши режалаштирилган.
Режага кўра, бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мадриддаги Испания қироллиги футбол федерацияси спорт мажмуасида Испания терма жамоасига қарши иккинчи учрашувда майдонга тушади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки баҳсда термамиз 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Фикрлар