Футзал. "Бунёдкор" кичик ҳисобда "Насаф"ни мағлуб этди
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати дастлабки туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги беллашув якунига етди. Унда пойтахтликларнинг қўли баланд келди, 3:2.
Илк дақиқадаёқ, "қалдирғочлар" вакили Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев ҳисобни очган бўлса, дубль муаллифига айланган Мирзоҳид Ҳайдархўжаев жамоаси устунлигини таъминлади. "Аждарлар" сафида бунга Санжар Элмаматов ва Ойбек Полвонов жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Фикрлар