Футзал. Гуруҳдаги рақибимиз турнирни тарк этди

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Россия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги беллашув якунига етди.  

Аргентина сафида Куззолино учрашувнинг 25-дақиқасила гол урган бўлса, руслардан Антошкин ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтириб қўйди. Ушбу натижа ўйин якунига қадар ўзгармади.  "Футбол лотереяси"да Жанубий америкаликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

Маълумот ўрнида, ярим финалнинг илк баҳсида мухлислар Бразилия - Аргентина ўйини гувоҳи бўлади.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Ulugbek Nevajno
27/09/2021 00:15
Сардор Рашидов Кувайт СК сафида биринчи голини урди! Голни Uzbekistan Legioners телеграм каналида куришила мумкин