Футзал. Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум
Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литва мезбонлик қиладиган 2021 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини қўлга киритган эди.
Осиё чемпионатларидаги муносиб иштироки сабаб Ўзбекистон вакиллари Япония ҳамда Эрон терма жамоалари мазкур мундиал баҳсларига тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиққанди.
Бугун жаҳон биринчилигига қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон футзал терма жамоаси B гуруҳидан ўрин олди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларга Россия, Гватемала ва Миср терма жамоалари рақиблик қилади.
Фикрлар