Футзал, ОЧ-2018. Эртага Эрон билан ўйнаймиз

Хабарингиз бор айни кунларда Хитой Тайпейи мамлакатида Футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур турнирнинг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина Вьетнам ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Энди вакилларимиз ярим финалда Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 16.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!