Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон бугун кўк, Ироқ оқ формаларда ўйнайди

 

Футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Ироқ футзалчилари билан тўқнаш келади. Беллашув Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади.

Номинал мезбон сифатида майдонга тушадиган Ироқ термаси оқ либосларда, Ўзбекистон терма жамоаси эса кўк формаларда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ – Ўзбекистон учрашуви бугун, 11 февраль куни Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади.