Футзал ОЧЛ. "Ал Райян" (Қатар) — АГМК (Ўзбекистон) 5:7 (видео)

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Унда юртимиз шарафини Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони - АГМК клуби ҳимоя қилмоқда. Бугун Александр Петров шогирдлари мусобақанинг 3-тури доирасида Қатарнинг "Ал Райян" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 7:5 ҳисобида ғалабага эришди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Шу тариқа, АГМК ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа гуруҳда 2-ўринни олган ҳолда плей-оффга йўл олди. Қайд этиш жоиз, олмалиқликлар сўнгги бор 2016 йилда плей-офф йўлланмасини қўлга киритган эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!